avatar
Куч
68.65
Рейтинг
+31.02

Адхам Амонов

Мақолалар

ҚАДИМГИ ЮНОН АФСОНА ВА РИВОЯТЛАРИ (давоми)

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

ДАҲШАТЛИ АИД САЛТАНАТИ


 


Чуқур ер остида Зевснинг шафқатсиз, даҳшатли укаси Аид ҳукмронлик қилади. Унинг салтанати зулмат ва ваҳшатдан иборат. Ёрқин ва саховатли қуёшнинг илиқ нурлари у ерга ҳеч қачон туш-майди. Тубсиз жарликлар ер юзидан ғам-алам макони бўлмиш Аид салтанатига бошлайди. Унда оқаётган дарёлар ҳам кўримсиз. У ерда сувлари билан худолар қасам ичадиган, ҳамма нарсани музла-тадиган Стикс дарёси оқади. У ерда Кокит ва Ахеронт ўз тўлқинларини елдай учиради. Ғам-андуҳга тўла марҳумларнинг арвоҳлари ўзларининг нолаю афғонлари билан уларнинг қирғоқларини ларзага келтирадилар. Ер ости салтанатида инчунин замин ташвишларини унутмоқ учун Лета дарёсининг сувлари ёрдамга келади. Ер ости салтанатининг сўлғин ёввойи гуллар ўсиб ётган ваҳимали далалари-да марҳумларнинг жисмсиз енгил кўланкалари елиб югуради. Улар ўзларининг нурсиз, бемақсад ҳазин ҳаётларидан нолийдилар. Уларнинг инграшлари кузнинг сарсари шамоли таъқиб этган заъфа-рон япроқларнинг илғаб бўлмас шитирлаши янглиғ қулоққа зўрға чалинади. Ушбу ғам-андуҳ салта-натидан ҳеч ким қайтиб чиқолмайди.


 


Қопқа олдида унинг қўриқчиси – бўйнида вишиллаб турган даҳшатли илонлар осилган уч бошли дўзахий кўппак – Цербер турипти. Ўлганларнинг арвоҳларини бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юрадиган баджаҳл ва кекса қайиқчи Херон Ахеронтнинг қоп-қора сувлари оша бирорта ҳам руҳни ўша ҳаётбахш қуёш чарақлаб нур сочиб турган ерга олиб чиқмайди. Зулматга чўмган Аид салтанатидаги арвоҳлар мангу бахтсиз ҳаёт кечиришга маҳкум этил-гандир.


Қадимдаги юнон афсона ва ривоятлар (давоми)

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

ПОСЕЙДОН ВА ДЕНГИЗ ХУДОЛАРИ


 


Чуқур денгиз қаърида яшинчақнатар Зевснинг улуғ биродари, ерни титратувчи Посейдоннинг маҳобатли қасри қад кўтарган. Посейдон уммонлар устидан ҳукмронлик қилади, дахшатли уч айрили асо билан қуролланган маъбуд сал имо қилса бас, барча долғалар унга бўйин эгиб туради. У ерда, уммон қаърида Посейдон билан бирга унинг соҳибжамол рафиқаси, кароматли чол Нерей-


нинг қизи – Амфитрита у билан бирга яшайди, у уни отасидан ўғирлаб келганди. Денгиз тубининг буюк ҳукмдори бир куни унинг сингиллари – нереидзодалар давра қуриб, Наксос ороли соҳилида рақс қилаётганини кўриб қолади. Денгиз худоси соҳибжамол Амфитритага мафтун бўлади ва уни маҳодасига ўтқазиб, олиб кетишга қарор қилади. Лекин Амфитрита қудратли елкаларида осмон гум-базини ушлаб турган титан Атласникида яширинади. Нерейнинг гўзал қизини Посейдон узоқ вақт қўлга туширолмади. Ниҳоят, унинг яширинган жойидан дельфин (Юнус балиғи) огоҳ этади, ана шу хизмати учун Посейдон дельфинни самовий юлдузлар туркумига жойлаштирди. Посейдон Атласдан Нерейнинг қизини ўғирлаб, унга уйланди.


 



ҚАДИМГИ ЮНОН АФСОНА ВА РИВОЯТЛАРИ (давоми)

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

ОЛИМП


Гўзал ва фароғатли Олимпда худолар аҳли қуршовида Зевс ҳукмрон. Зевс ва унинг рафиқаси Ҳера, олтин кокилли Аполлон ва синглиси Артемида, олтин сочли Афродита ҳамда Зевснинг барваста


қизи Афина ва бошқа бир талай худолар ҳам шу ерда маскан қуришган. Юксак Олимп қопқасини уч нафар соҳибжамол Ҳора (Ҳўра) қўриқлайди, улар худолар ерга тушмоқчи бўлганларида ёки Зевс-нинг ҳашаматли қасрига кўтарилишини истаганларида қопқаларни қамраган қалин булутларни тарқатадилар. Юксак Олимп узра кўмкўк бепоён осмондан заррин нурлар ёғилади. Зевс салтанатида на ёмғир, на қор ёғади, у ерда мангу рўшнолик ва ёз сурури ҳукм суради. Қуйида булутлар ўрлаб, гоҳо улар узоқ ер жамолини кўришга халал берадилар. У ерда, ер юзида баҳор ва ёз, куз ва қиш ал-машинади, шодлик ва бахтиёрлик ўрнини ғамгинлик ва бадбахтлилик эгаллайди. Тўғри, ғам-аламнинг нималигини худолар ҳам билади, бироқ улар тез ўтиб кетади, Олимпда тағин шод-хуррамлик қарор топади.


Худолар ўзларининг Зевснинг ўғли Ҳефест томонидан бунёд этилган олтин қасрларида кайф-сафо қилишади. Шоҳ Зевс олтиндан ясалган баланд тахтида савлат тўкиб ўтирибди. Зевснинг жасур, маъбудона гўзал чеҳраси унинг ҳукмронлик ҳамда забардастликни улуғворлик ва осойишта виқор билан англаганини намоён этмоқда. Зевснинг тахти қошида осойишталик маъбудаси Эйрена ва унинг доимий йўлдоши бўлган ғалаба маъбудаси қанотли Нике ҳозиру нозир. Мана унинг ҳузурига соҳибжамол ва латофатли маъбуда, Зевснинг хотини Ҳера киради. Зевс ўз хотинини улуғлайди, никоҳ ҳомийси Ҳерани Олимпдаги барча худолар қуршаб олишади ва улуғлашади. Ўз гўзаллиги, ҳашаматли либосини намойиш этган маҳобатли Ҳера зиёфат қасрига ташриф буюрганида барча ху-долар ўринларидан қалқиб, яшинчақнатар Зевснинг хотинига таъзим бажо келтирадилар. Ўз иқтидори билан ғурурланган алпозда олтин тахтга томон келади ва худолар ҳамда одамлар подшоси бўлган Зевс билан ёнма-ён ўтириб олади. Ҳеранинг тахти ёнидан унинг чопари, камалак маъбудаси,


укпар қанотларини қоқиб, Ҳеранинг амрини ижро этмоқ учун ернинг энг олис ўлкаларига елишга шай турган Ирида ўрин олган.


Худолар базм қурмоқда. Зевснинг қизи Ҳеба ва Троя подшосининг ўғли – Зевснинг арзандаси, у туфайли боқийликка эришган Ҳанимед уларга (маъбудларга) хос емак – амврозия ва нектар – оби ҳаёт улашмоқдалар. Соҳибжамол харита – назокат ва шодлик маъбудалари ҳамда музалар – қўшиқ ва шеърият, мусиқа ҳамда рақс маъбудалари уларга ўзларининг дилрабо қўшиқ ва рақслари билан роҳат-фароғат бағишлайдилар. Улар қўлни қўлга бериб, давра қуришар, худолар бўлса уларнинг қушдай енгил ҳаракатлари ва мангу тароватли ёшлиги ҳамда латофатидан завққа тўларди. Худолар-нинг зиёфати борган сайин авжга чиқарди. Худолар ана шу зиёфатларда барча ишларини ҳал қилишади, дунё ва одамларнинг тақдирини белгилайдилар.


Зевс Олимпдан ўзининг одамларга атаган совға-армуғонларини юборади, ер юзида тартиб-интизом ва қонунларни қарор топдиради. Одамларнинг тақдир-қисмати Зевснинг қўлида: бахт ва му-сибат, эзгулик ва ёвузлик, ҳаёт ва мамот – ҳаммаси. Зевс қасрининг қопқаси олдида иккита каттакон идиш турибди. Бирида – эзгулик, бошқасида ёвузлик совғалари сақланади. Улардаги эзгулик ва ёвуз-ликдан муайян ҳиссадан олиб, одамларга юбориб туради, яшинчақнатар кимга фақат ёвузлик солин-ган идишдаги совғалардан юборса, ўша кишининг шўри қурийди деяверинг. Шунингдек, кимки ерда Зевс томонидан ўрнатилган тартибни бузса ва унинг қонунларига риоя қилмаса, ўшанинг ҳам шўри қурийди. Кроннинг ўғли қуюқ қошларини чимирса борми, осмонда қора булутлар пайдо бўлаверади. Буюк Зевс ғазабланса, бошидаги сочлари ваҳимали тарзда тикка бўлиб кетади, кўзлари ажабтовур чақчаяди. Ўнг қўлини силтаса, момоқалдироқ зарбалари бутун само бўйлаб гулдираб кетади, аланга-ли яшин чақнаб, юксак Олимпни ларзага келтиради.


Қонунларни қўриқлаш фақат Зевснинг иши эмас. Унинг тахти ёнида қонунларни қўриқлайдиган одиллик маъбудаси Фемида турипти. У яшинчақнатар Зевснинг амри билан муаззам Олимпда анжу-ман, тартиб ва қонун бузилмасин дея ерда халқ йиғинларини ўтказади. Олимпда Зевснинг қизи, маъбуда Дикэ одил ҳакамлик (суд) бўлишини кузатувчи. Зевс чиқарган қонунларнинг бузилаётганли-ги ҳақидаги хабарни унга етказганда Зевс ноодил ҳакамларни қаттиқ жазолайди. Маъбуда Дикэ – ҳақиқат ҳомийси ва ёлғоннинг душмани.


Зевс дунёда тартиб ва ҳақиқатни қўриқлайди, одамларга ғам-алам ҳамда бахт юборади. Гарчи Зевс одамларга бахт ва мусибат юборса-да, лекин уларнинг тақдирини муаззам Олимпда яшовчи тақдир маъбудалари – мойралар белгилайди. Зевснинг тақдири ҳам ҳатто улар қўлидадир. Қисмат фонийлар (умри боқий бўлмаган) ва худолар устидан бирдай ҳукмрондир. Шафқатсиз қисмат амридан ҳеч ким қочиб қутулолмайди. Худолар ҳамда фонийлар қисматини озгина бўлсада ўзгартира оладиган на бир куч ва на бир ҳокимият мавжуд. Қисмат олдида тиз чўкиб, унга тобе бўлишдан бошқа чора йўқ. Баъзибир мойралар қисмат амрини билишади. Клото исмли мойра инсон ҳаётининг муддатини бел-гиларкан, унинг ҳаёт риштасини йигиради. Ўша ришта узилса, ҳаёт ҳам тугайди. Лахесис исмли мой-ра ҳаётда одам чекига тушадиган қисмат риштасини чиқариб олиш қобилиятига эгадир. Мойралар белгилаган тақдирни ўзгартириш қудратига молик эмас, зероки учинчи бир мойра Атропос одамга унинг ҳаётида сингиллари нимани раво кўрган бўлса ўшани ўрамномага битиб қўяди, тақдирномага битилгани эса ҳеч шубҳасиз, муқаррардир. Буюк мойралар бешафқат, уларнинг қаҳри қаттиқ.


Олимпда тағин бир тақдир маъбудаси бор, у маъбуда Тухэдир. У бахт ва хотиржамлик маъбудаси. У одамларга фаровонлик мугузидан, ўз сути билан Зевсни боққан муқаддас эчки Амалфеянинг мугу-зидан совғалар сочади, ўз ҳаёти давомида бахт маъбудаси Тухэни учратган киши бахтлидир, афсуски, бунақаси камдан кам кишиларга насиб этади, ўз армуғонларини улашган Тухэ кейин ундан юз ўгирган бўлса, қандай бахтсизлик!


Худолар ва одамларнинг улуғ подшоси Зевс бутун оламдаги тартибот ҳамда ҳақиқатни қўриқларкан, Олимпда, дилнавоз маъбуд ва маъбудалар қуршовида ана шундай ҳукмронлик қилади.


 


Николай Альбертович КУН


ҚАДИМГИ ЮНОН


АФСОНА ВА РИВОЯТЛАРИ


Рус тилидан


Пошали УСМОН ва Фазлиддин ШУКУР таржимаси.

ҚАДИМГИ ЮНОН АФСОНА ВА РИВОЯТЛАРИ (давоми)

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

ЗЕВСНИНГ ТИФОН БИЛАН КУРАШИ


Лекин кураш ҳали ниҳоясига етмаган эди. Гея – Ер мағлуб бўлган болалари – титанларга нисбатан раҳмсизларча муносабатда бўлгани учун Олимп посбони Зевсдан ғазабланган эди. У зим-зиё Тартар – Ер қаърига эрга чиқди ва юзбошли баҳайбат хилқат – Тифонни дунёга келтирди. Юзта аждар бошига эга бўлган ҳайбатли Тифон ер қаъридан қад кўтарди. У ёввойиларча уввос тортаркан, бутун дунёни ларзага соларди. Унинг увиллашида итларнинг вовиллаши, одамларнинг овози, қутурган ҳўкизнинг бўкириши ва арслон наърасини пайқаш мумкин эди. Тифоннинг теграсида шид-датли аланга осмонга ўрлар, унинг залварли таъсирида ер тебранар эди. Барча худолар ваҳимага ту-шишди, лекин яшинчақнатар Зевс унга қарши жасурона ҳужум қилганда қизғин жанг бошланиб кет-ди. Зевснинг қўлида яна яшин чақнаб, момоқалдироқ гумбур-гумбури авжига чиқди. Ер ва осмон гумбази тамоман ларзага келганди. Титанлар билан бўлган жангдаги каби ер тағин ёрқин аланга ичи-да қолди. Тифоннинг ҳар ҳамласи чоғида денгизлар жўш урарди. Яшинчақнатар Зевснинг юзлаб ўтли чақмоқ ўқлари ёғиларди, уларнинг ўтида ҳаво ва қоп-қора ёмғирли булутлар ёнаётганга ўхшарди. Зевс Тифоннинг юзта бошини ҳам ёндириб, кулини кўкка совурди. Тифон ерга қулади. Унинг тана-сидан тарқалган ёлқиндан теварак-атрофдаги ҳамма нарса эримокда эди. Зевс Тифонни кўтариб, уни дунёга келтирган Тартар – Ер қаърига итқитди. Лскин Тифон Ер қаърида ҳам тинчимасдан, худоларга ва барча тирик жонзотга таҳдид солади. У бўронларни қўзғотади, вулқонлар отилишига сабабчи бўлади, у ярим аёл – ярим илон Эхидна билан даҳшатли икки бошли ит – Орфни, дўзахий ит – Цер-берни, кўпбошли Лерней аждарини ва арслонбошли баҳайбат иблисни дунёга келтиради. Тифон дам-бадам ерни тебратиб туради.


Олимп посбонлари бўлмиш худолар ўз душманларини мағлуб этишди. Уларнинг ҳокимиятига эн-ди ҳеч ким монелик қилолмасди. Улар бундан сўнг эмин-эркин дунёни бошқаришлари мумкин эди. Уларнинг ичида энг забардаст ва азмкори яшинчақнатар Зевс осмонни ўз тасарруфига олди, Посей-дон денгизга эга бўлди, Аид эса марҳумлар арвоҳи жам бўлган ер ости салтанатини танлади. Ер ҳар уччаласининг тасарруфида қолганди. Гарчи Кроннинг ўғиллари дунёни бошқаришни ўзаро бўлиб олган бўлсалар-да, уларнинг ҳаммасининг устидан Зевс ҳукмронлик қиларди, у самовот ҳукмдори эди. Одамлар ва худолар – дунёдаги ҳамма нарсани ўша идора этади.


 


 


 


Николай Альбертович КУН


ҚАДИМГИ ЮНОН


АФСОНА ВА РИВОЯТЛАРИ


Рус тилидан


Пошали УСМОН ва Фазлиддин ШУКУР таржимаси.

ҚАДИМГИ ЮНОН АФСОНА ВА РИВОЯТЛАРИ (давоми)

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

ЗЕВСНИНГ ТУҒИЛИШИ


Kрон ҳокимият ўз қўлида мангу қолмаслигини яхшни биларди. У болаларининг ўзига қарши бош кўтариб, ўзи отаси Уранни қандай аҳволга солган бўлса, ўзининг бошига ҳам шундай кулфат ту-шишини англаб етганди. Шунинг учун улардан ўлгудай қўрқарди. Крон хотини Реяга туғилган болаларини ўзига келтириб беришни амр этди. У уларни шафқатсизларча бирин-кетин ютмоқда эди. Рея болаларининг тақдирини кўриб, даҳшатга тушди. Крон аллақачон Хестия, Деметра, Ҳера, Аид (Ҳадес) ва Посейдонни, яъни бештасини ютиб юборди.


Рея ўзининг сўнгги боласини ҳам йўқотишни истамасди. Ота-оналари Уран – Осмон ва Гея – Ер-нинг маслаҳатига биноан Крит оролига кетиб қолди, у ерда, чуқур бир ғорда унинг кенжа ўғли Зевс дунёга келди. Ўша оролда Рея боласини золим отадан яшириб, унга йўргакка ўралган тошни бериб юборади, Крон хотини алдаганидан мутлақо шубҳаланмасдан, тошни ютар эди.


Шу аснода Зевс Критда ўсиб-улғайди. Жажжи Зевсни нимфалар -Адрастея ва Идея аллалар, уни илоҳий эчки сути билан боқар эдилар. Асаларилар жажжи Зевсга Дикта тоғининг юксак чўққиларидан бол келтиришарди. Ғор оғзида турган ёш куретлар – Зевсни қўриқловчи ярим худолар Зевс йиғлаганда унинг йиғи товушини жаллоди Крон эшитмасин ва Зевснинг қисмати акалари ва опалариникига ўхшамасин дея дамбадам қиличларини қалқонларига уриб турардилар.


ЗЕВС КРОННИ ҚУЛАТДИ. ОЛИМП ХУДОЛАРИ БИЛАН ТИТАНЛАР КУРАШИ


Ғоят гўзал ва қудратли худо Зевс ўсиб – улғайди, вояга етди. У отасига бош кўтарди ва уни ютиб юборган болаларини қайтадан дунёга келтиришга мажбур қилди. Крон ўз болалари – худоларни бирин-кетин оғзидан чиқараверди, улар бағоят келишган ва кучга тўлган йигит-қизлар эди. Улар дунёга ҳукмронлик қилиш учун Крон ва титанлар билан кураш бошлашди.


Бу жуда даҳшатли ва қаттиқ кураш эди. Кроннинг болалари юксак Олимпда мустаҳкам ўрнашиб олишди. Айрим титанлар ҳам улар томонига ўтишди, биринчи бўлиб титан Океан (Ўқёнус) ва қизи Стикс унинг болалари Шижоат, Қудрат ва Нусрат (Ғалаба) ўтди. Ушбу кураш Олимп худолари учун ўта хатарли эди. Уларнинг рақиблари титанлар бениҳоя куч ва шижоатга молик эдилар. Аммо Зевсга циклоплар ҳам ёрдам қўлини чўзишди. Улар Зевсга момоқалдироқ ва чақмоқ ясаб беришарди, Зевс уларни титанларга томон итқитарди. Кураш ўн йил давом этди, бироқ ғалаба на у томонга, на бошқа томонга кулиб боқди. Ниҳоят, Ер қаъридаги юз қўлли улканлар – гекатонхейрларни озод қилишга жазм этди: у уларни ёрдамга чорлади. Тоғлардай баҳайбат, ваҳимадор улканлар ер қаъридан чиқиб, жангга киришди. Улар тоғлар бағридаги қояларни юлиб, титанларга қаратиб итқита бошладилар. Улар Олимпга яқинлашаркан, титанларни нишонга олган юзлаб қоялар итқитиларди. Ер инграр, ҳавони гулдурос овозлар чулғаб олган, бутун теварак-атроф ларзага келган эди. Бу жангнинг даҳшатидан Тартар – Ер қаъри ҳам жунбишга келганди. Зевс бетиним алангали чақмоқ ва қулоқни кар қилгудек ўкираётган момоқалдироқларни итқитар эди. Ер ловуллаб ёнар, денгиз жўшар, ҳамма нарса бадбўй тутун қаърига чўмарди.


Пировардида қудратнок титанлар саросимага тушиб қолишди. Улар ҳолдан тойиб, мағлуб бўлишди. Олимп посбонлари уларни исканжага олиб, зим-зиё Тартар – Ер қаъридан бир умрга чиқмайдиган қилишди. Юз қўлли гекатонхейрлар Тартарнинг устувор мис қопқалари олдида соқчилик қила бошлади, улар қудратсоҳиб титанлар тағин Ер қаъридан озодликка чиқмасин дея қўриқчилик қилмоқда. Шундай қилиб, дунёда титанлар ҳукмронлигига чек қўйилди.


 


Николай Альбертович КУН


ҚАДИМГИ ЮНОН


АФСОНА ВА РИВОЯТЛАРИ


Рус тилидан


Пошали УСМОН ва Фазлиддин ШУКУР таржимаси.

ҚАДИМГИ ЮНОН АФСОНА ВА РИВОЯТЛАРИ

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

ХУДОЛАР


ДУНЁ  ВА  ХУДОЛАРНИНГ  ПАЙДО  БЎЛИШИ


Худолар ва уларнинг гигантлар ин амда титанлар билан кураши ҳақидаги афсоналар асосан


Ҳесиоднинг «Теогония» («Худоларнг келиб чиқиши») достонида баён этилган. Айрим ривоятлар


эса Ҳомернинг «Илиада» ва «Одиссея» ҳамда римлик шоир Овидийнинг «Метаморфозала»


(«Эврилишлар») номли достонларидан олинган.


Кадимул аввал ҳадди-ҳудуди бўлмаган, мангулик қадар тубсиз, бепоён Хаос (бетартиб ҳаракат) мавжуд бўлган, холос. Унда бўлажак ҳаёт манбаи тажассумланган эди. Ўша чексиз Хаосдан ҳамма нарса — бутун олам ва умрибоқий худолар пайдо бўлди. Маъбуда Гея — Ер ҳам ўша Хаос-дан вужудга келди. Ўзида яшаётган ва ўсаётган ҳамма нарсага ҳаёт бахш этувчи қудратли Ер беҳад катта масофага чўзилган эди. Узоқда, Ернинг тагида, бепоён беғубор осмон биздан қанча йироқда бўлса, ўшанча узоқликда, таги-туби кўринмаган чуқурликда, зим-зиё, даҳшатли тубсизлик ва мангу тун қоронғулигига чўмган Тартар — Ер қаъри дунёга келди. Ҳаёт манбаи Хаосда ҳамма нарсани жун-бишга келтирадиган қудратли туйғу — Муҳаббат — Эрос туғилди. Шу зайлда дунё вужудга кела бош-лади. Сарҳадсиз Хаос мангу зулмат — Эреб ва қоронғу Тун — Никтани яратди. Тун ва Зулматдан мангу Ёғду — Эфир ва қувноқ Кун — Гемера пайдо бўлди. Ёғду бутун жаҳонга тарқалди, шундан буён тун билан кун алмашинадиган бўлди.

Қудратли, ноз-неъматларга бой бўлган Ер беҳудуд кўмкўк Осмон — Уранни яратди, шундай қилиб, Ер узра Осмон пайдо бўлди. Ер яратган юксак тоғлар унга томон бўй чўза бошлади, мудом ловуллаб мавж урар денгизлар яралди. Чексиз Осмон, баланд чўққили тоғлар ва тошқин Денгиз Она Ер томо-нидан яралди, уларнинг отаси йўқ.


Уран — Осмон дунёга ҳукмрон бўлди. У ноз-неъматларга бой Ерни ўзига хотин қилиб олди. Уран ва Геядан олти нафар кучга тўла, ҳайбатли ўғил ва олти нафар қиз — титанлар туғилди. Уларнинг қирғоқсиз дарё янглиғ бутун ер атрофидан оқадиган ўғли титан Океан (Ўқёнус) ва маъбуда Фетида ўз тўлқинларини денгиз сари йўналтирган барча дарёларни ҳамда уммон илоҳалари бўлмиш ўқёнусзодаларни дунёга келтиришди. Титан Ҳиперион ва унинг хотини Тейя дунёга Ҳелиос — Қуёш, Селена — Ой, қизил бармоқли Эос — алвон рангли Тонг каби фарзандларни ато этишди. Астрей ва Эосдан қоронғи тун осмонида ёниб турган юлдузлар ҳамда суронли шимол Шамоли Борей, шарқий Эвр, рутубатли жанубий Нот ва ёмғирларга бой булутларни ўзи билан бирга олиб юрадиган ардоқли ғарб шамоли Зефир пайдо бўлди.


Пурқудрат Ер титанлардан ташқари, яккаю ягона кўзи манглайига битган уч нафар циклоп, уч на-фар тоғлар каби басавлат эллик бошли, юз қўлли(гекатонхейр) улкан зотларни яратди. Уларнинг ҳар бирида юзтадан қўл бўлганлиги учун шундай деб аталарди. Уларнинг бағоят катта қудрати олдида ҳеч нарса дош беролмасди, уларнинг фавқулодда табиий кучининг чеки-чегараси йўқ эди.


Уран ўз болалари — улканларни ёмон кўриб қолди, уларни маъбуда Ер қаъри — зим-зиё зулматга маҳкум этди, уларга ёруғликка чиқишни ман қилди. Уларнинг онаси Ер изтироб чекарди. Уни ўз қаъридаги ўша зилдай оғир ва даҳшатли юк эзар эди. У ўз болалари — титанларни оталари — Уранга қарши исён кўтаришга даъват этарди, аммо улар оталарига қўл кўтаришга журъат этишолмасди. Ле-кин уларнинг кенжаси доғули Крон айёрлик билан отасини тахтдан туширди ва ҳокимиятни ўз қўлига олди. 


Маъбуда Тун Кронни жазолаш мақсадида бутун бошли даҳшатли худолар галасини дунёга кел-тирди. Танат – ўлим, Эрида – хусумат, Аната – ёлғон, Кер – маҳвият (йўқотиш), Ҳипнос – уйқу, ваҳимали манзаралар намоён этишга қодир ва меҳру шафқат билмайдиган, жиноят учун интиқом оладиган Немезида ва бошқа бир талай худоларни вужудга келтирди. Мазкур худолар оталари Крон ҳукмрон бўлган дунёга даҳшат, хусумат, ёлғон, кураш ва бахтсизликни келтирдилар.


 


 


Николай Альбертович КУН "ҚАДИМГИ ЮНОНАФСОНА ВА РИВОЯТЛАРИ"


Рус тилидан


Пошали УСМОН ва Фазлиддин ШУКУР таржимаси.

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик -тараққиёт омили

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб жамиятимизнинг барча соҳалари қатори маънавий-мафкуравий ҳаётимизда ҳам улкан ўзгаришлар рўй бермоқда. Олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт гояларнинг хуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақозо қилди.


 


Миллатлараро тотувлик ғояси — умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Дунёдаги барча давлатлар аҳолиси миллий таркибига кўра 2 гуруҳга бўлинади. Биринчиси моноэтник (аҳолиси асосан бир миллат вакилларидан иборат) ва иккинчиси полиэтник (кўпмиллатли) давлатлардир.


Бизнес- режа қандай тузилади (давоми)

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

Қуйида бизнес-режанинг резюме (хулоса) бўлими таркибий тузилиши келтирилган.


1.Резюме (хулоса) бўлими:


  • аниқ бозор шароитларида лойиҳани амалга ошириш мумкинлиги;

  • лойиҳанинг мазмуни: унинг мақсади ва потенциал самарадорлиги;

  • лойиҳани ким ва қан дай амалга оширши;

  • лойиҳанинг молия манбалари;

  • лойиҳани инвестициялашдан келадиган потенциал фойдалар;

  •  сотув ҳажми, ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари;

  • фойда меъёри, инвестиция маблағларини қайтариш ҳамда харажатларни қоплаш вақтини  ифада этади.

Бизнес режа қандай тузилади (давоми)

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

Самарқанд давлат чет тиллар институти Фалсафа кафедраси    доценти Рахматов Б.Б.


 


 Бизнес-режанинг мақсади ва вазифалари


 


Бизнес-режанинг асосий мақсади – ўз ишини бошлаш, ишлаб чиқаришни самарали юритиш ва товарни бозорга олиб чиқиш, янги ишлаб чиқаришни ташкил эташ, дастлабки даромад, хавф-хатарни камайтириш, оёққа туриб олиш ва рақобат курашида ютиб чиқишдан иборат.


Одатда бизнес режа менежер тадбиркор корхонада ташкил этилган ишчи гуруҳи ва консалтинг  компаниялари томонидан тузилиши мумкин.


Ҳаракатдаги янги тузилаётган хўжалик юритувчи субъектлари кредит олиш учун буюртма тайёрлашда, давлат корхонасини хусусийлаштиришни асослашда, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этиш, фирманинг келгусидаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўналиши ва тижорат фаолияти ҳолатини аниқлашда бизнс-режани ўрни беқиёс.


Ўз навбатида, тадбиркорлик фаолиятини юритиш жараёнида, уларниташқи бозорга чиқариш, чет эл инвестициясини жалб этишда  ва бошқалармасалаларда        бизнес-режани        ишлаб        чиқиш        катта        аҳамиятга   эгадир.


Юқоридагиларга кўра бизнес-режа қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишга қаратилган бўлади


  • бизнес    фаолиятини қандай    сармоялашни        батафсил        кўрсатиб беради;

  • корхона     фаолияти     самарадорлигини     пасайтирувчи     омилларни излаб топади ва уларни бартараф этиш   дастакларини ўрганади;

  • корхонанинг     иқтисодий самарадорлигини     ошириш     йўлларини белгилайди;

  • бизнес фаолиятининг ташкилий бошқарув тизимини аниқлайди;

  • корхонага    инвестиция    киритишни    ташкил    этиш    йўлларини аниқлайди;


Бизнес-режани қатъий шаклда таркибий тузилиш талаб этилмайди. У ҳар хил шакл ва таркибий тузилишда бўлиши мумкин. Жаҳон амалиётида бизнес-режани 5 бўлимдан 18 бўлимгача ёки 7 бетдан 50 бетгача хажмда    ва    тузилиш    муддати    бўйича    1    йилдан    5    йилгача    даврда    учратиш мумкин.   Навбатдаги келтирилган  расмда   бизнес-режа   тузишнинг   айрим шартлари ёритилган.


 


 


1.3. Бизнес-режанинг асосий бўлимлари тавсифи


Бизнес-режа ҳар хил шаклда ва таркибий тузилишда ишлаб чиқилиши мумкин. Аммо, бизнес-режа қандай шаклда тузилишидан қатъи назар резюмени (хулосани), корхона тавсифномаси, маркетинг режаси, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) режаси, бошқаришни ташкил этиш режаси ва молия режасини ўзида акс эттириши лозим. Қуйидаги бизнес-режани стандарт тузилиши кўрсатилган.


 


  • Резюме (кириш, хулоса);

  • Корхонани (фирмани) тавсифномаси;

  • Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) режаси;

  • Сотув бозори;

  • Маркетинг режаси;

  • Ишлаб чиқариш  дастури режаси;

  • Молия режаси;

  • Лойиҳанинг  рентабиллиги (фойдалилиги);


 


Бизнес-режанинг биринчи қисмидаги резюме (хулоса) бўлими бўлими режанинг  барча бўлимлари тугатилгандан сўнг ёзилиши  керак.  Бу  бўлим  ўзидан  кейин  келадиган  барча  бўлимларнинг  умумий хулосасини ўзида жамлайди. Аммо амалиётда бу бўлим бизнес режанинг бошида берилади. Шунинг учун ҳам уни кўпинча бизнес-режанинг ―ташриф варағи ҳам деб аташади.Унинг ҳажми 1-3 варақдан иборат бўлади. Унда лойиҳанинг мақсад ва вазифалари содда ёритилади. 

Samarqand obidalari

Блог им. akadkham

Agar tarix zarvarqlarini sahifalasak Samarqandning yoshi 5000 yildan 2300 gacha deb asoslanishi mumkin.


Amir Temur davrida esa Samarqand “Yer yuzining sayqali”ga aylandi.


Muhtaram Prezidentimiz tashabbusi Bilan Afrosiyob axitektura yodgorliklarimiz YuNESKOning “Butunjahon ahamiyatiga molik yodgorliklar ro’yxati»ga kiritildi.


Shahar atrofini qurshab turgan Temur bog’laridan ajib guzallik fayzu tarovat bir on ham so’ngani yo’q. Registon maydoni, Bibixonim jome masjidi, Guri amir maqbarasi va boshqa qadamjolarimiz ham bugun shukuhli va gavjum. Shahrimizning shonu-shavkati to’g’risida aytilayotgan bir-biridan guzal so’zlar bu kunda bisyor. Qadim Samarqandimizda qadimda 8 masjid va 9 madrasa bo’lgan. Ular quydagilar:


  1. Hazrati Hizir Alayxissalom masjidi;

  2. Abdullo bin Umar Hatob masjidi;

  3. Shayx Abu Mansur Motrudiy masjidi;

  4. Xazrat Xoja Abulfazil Balxiy masjidi;

  5. Javzoiya masjidi;

  6. Darizanjir masjidi;

  7. Amir-Temur Kuragoniy jome masjidi;

  8. Mirzo Ulug’bek bin mirzo Shoxrux madrasasi va masjidi Jomiy;

  9. Muhammad Shayboniyxon madrasasi;

  10. Qozi soqiy madrasasi;

  11. Said Ahmad Xoja madrasasi;

  12. Sherdor madrasasi;

  13. Tillakori jome madrasasi;

  14. Hazrati Axror madrasasi;

  15. Oliy madrasasi;

  16. Qozi G’ofur madrasasi;

  17. Nodir Muhammad devonbegi madrasasi.


 


Inson qo’li bilan yaratilgan ushbu qadamjolar hozirgi kunda ham ziyoratgoh sifatida alohida e’tiborda. Ularning bunyod yetilishi va xosiyat sifatlari ham kishini o’ziga jalb qiladi va qiziqtiradi. Shu haqida ham qisqacha to’xtalib o’tishni maqsadga movofiqdir.  

“Тил ва ижтимоий-маданий мулоқотлар”

Блог им. akadkham

Самарқанд давлат чет тиллар институти  Сизни2013 йил 26-27 апрель кунлари “Тил ва ижтимоий-маданий мулоқотлар”  мавзуидаги Республика илмий-амалий анжуманига таклиф этади.


 


Анжуманда муҳокама этиладиган йўналишлар: 


 


  • Тил, жамият ва маданият

  • Тиллараро ва маданиятлараро мулоқот

  • Ҳозирги замон дунёсининг ижтимоий-лисоний концептлашуви ҳамда инновацион педагогик ва информацион технологиялар

  • Тил ва таржима

  • Тил ва таълим.


 


Анжуманга мақолаларни қуйидаги тартибда тақдим этилиши сўралади:


Маъруза материаллари МS WORD Times New Roman (14) шрифтида расмийлаштирилади. Қоғоз ўлчови А4 (210-297)Юқоридан 2 см, қуйидан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириш керак. Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтирилиб, қоғознинг ўртасига автоматик тарзда келтириб ёзилади, кейинги қаторда маърузачининг исми фамилияси ва иш жойи ёзилади. Қатор орасидаги интервал 1,5 бўлсин.Маъруза материаллари таҳрирдан ўтгандан сўнг чоп этилиши кўзда тутилган (таҳрир маърузачи зиммасида).Маъруза қоғоз ва электрон шаклда топширилиши лозим.


       


Анжуманда иштирок этувчилардан 2013 йилнинг 1 апрелига қадар мақолаларни тақдим этишлари сўралади.


 


Манзил: Самарқанд шаҳри, Бўстонсарой, 93. СамДЧТИ немис филологияси кафедраси.


Мурожаат учун телефонлар: +998(366) 233-78-73, +99891 521 60 93


     E-mail: begmatov1953@mail.ru; begmatov@samdchti.uz


 

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Блог им. akadkham

                                                                     Эшқобил Вали   

 

           НАВОИЙ  ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

 

Дил  битар тилсиз қаламким, менда бордир, кимда бор?  

Ҳолима  қоғоз ҳакамким, менда бордир, кимда бор?

Жонима изтироб жамким, менда бордир, кимда бор? 

Дилбаро, сендин бу ғамким, менда бордир, кимда бор?

Фурқатингдин   бу аламким, менда бордир, кимда бор?

 

Ўзга оҳанг даркор эрмас, оҳангги дугоҳдин,

Толиқмиш шууру гўштим, ҳар турфа ислоҳдин,

Сарин сабо эсса эссин, майликим  ногоҳдин,

Мазраи  айшим  кўкармайдур, самуми оҳдин,

Йўқса ёшдин мунча намким, менда бордир, кимда бор? 

 

Бодом  ишқин баҳам кўрса  баҳор фаслин, эй кўнгил,

Ғофил кўнгил куйиб  ўтса, билмай аслин, эй кўнгил,

Этмай таъма хуснда, англамай наслин, эй кўнгил,

Қалби рўйиандуд ила  бай  этса  васлин, эй кўнгил,

Доғдин мунча дирамким, менда бордир, кимда бор?

 

Истарам ҳар қадамда  бандаи банди тавфиқ,

Дилга дили ошна-ю, даст ила дил мувофиқ,

Алдаюрга ҳар  лаҳза, топмади йўл мунофиқ,

Бор экан вобастаи тавфиқ, йўқса, эй рафиқ,

Бу қадар шавқи ҳарамким, менда бордир, кимда бор?

 

Демаким,  дасти  бирла кори ҳам эрмас ювуқ,

Баҳона бўлмас асло, чиллаи чилтон совуқ,

Уфққа ойдек ботайким, борлигим асли ютуқ,

Қўйма миннатким, юзимдек пок  юз ҳеч кимда йўқ,

Бўйла ишқи пок ҳамким, менда бордир, кимда бор?

 

Омонимга алёр айтай, гўёки ногоҳдин,

Бандага хабар етса,  омонсиз паноҳдин,

Сарвари  булут  бўлгум, йиқилсам нигоҳдин,

Бахт ул қасрига қўймас, йўқса дуди оҳдин,

Бу  каманди ҳам-баҳамким, менда бордур, кимда бор?

 

Эй  Вали, айла сабру-қаноат, гарчи  ҳарнав,

Ҳар тури изтиробдин, айламак бўлди синав,

Рави равон кунгура бўлмасин қанча кажрав,

Эй Навоий, гарчи журжум кўптурур, лекин бу навъ,

Хусрави сохибкарамким, менда бордир, кимда бор?

 

 

 

 

 

 

 

Қуллуқ қилмоқ лозим тонгла Ватанга,

Шукрона айтмоқлик шартдир кечқурун!

Тавалло қилгандек шуурга, жонга,

Ватанни ишқ чашми ювсин туну кун!

 

Ватан қудрат эрур. Ватан матонат!

Ватанда халқ яшар, Ватанда миллат.

Неки қадр бўлса, Ватанга садқа,

Ўткинчи  хаёту, умр омонат!

 

Шу қутлуғ Ватанга атадим борин:

Энг хуррам дамларнинг сараларини.

Ақл ва идрокнинг жасур парвозин,

Тим қора кўзларнинг қораларини!

 

                                     *  *   *

Яшай билсам қучоғингда шоирга  монанд,

Чин шоирга рутба йўқдир бундан-да баланд,

Олий бахтим, ғурурим – мен сенга фарзанд,

Қонима қон, қутлуғ макон, Самарқанд бу!

 

 Қўллаб турар топинганни пок руҳлари,

 Бунда унут юпунликнинг андухлари,

 Эртак сўйлар буюк мозий қолдиқлари,

 Садқаи жон, қутлуғ макон Самарқанд бу!

 

Минорида янтоқ ўсар ўзбекона,

Соясида юлдуз санар, шоҳ шохона,

Бунга омад излаб келар, дўст бегона,

Риштаи жон, қутлуғ макон Самарқанд бу.

 

  Кетолмайман истасам ҳам ҳеч Тошканга,

  Жой бўлмас-ку қўш мухаббат битта жонга!

  Алишмайман шон-шухратни Самарқандга,

  Жонима жон, қутлуғ макон, Самарқанд бу!

 

                                                          *   *    *

 Фол очганим болаликда  бекор-бекор,

Учиб кетган  орзуларим турнақатор…

 Етказмасми кўнглингизга зарра озор,                                    

 Эй бахтли бахтсизим, бормисиз омон!?

     

Сўнмас экан мухаббатнинг  чироғи ҳеч,

Кўнгил порлаб қолар экан эртами кеч,

Хотирамда сўнмас бўлган танхо севинч,

Эй бахтли бахтсизим, бормисиз шодон!?

 

Ялтироқ  сарполарнинг жозибаси кўп,

Бахт аталган кўшкнинг шохсупаси кўп,

Энди  кўнгилларнинг  сохибаси  кўп,

Эй бахтли бахтсизим, соғиндим  ёмон!                            

 

Кибор орзуларнинг содда ҳаммоли

Сенсиз ҳар кунимнинг ортар малоли…

Сен — висол, мен – айрилиқ, жуфти халоли,

Эй бахтли бахтсизим, қўлласин осмон!

Ertaning egalari

Блог им. akadkham

 

Bugungi kunda mamlakatimizda Prezidentimiz I.A.Karimov rahnamoligida  yosh  avlodni soglom va har tomonlama barkamol qilib tarbiyalash, ularning bilim saviyasi, dunyoqarashini shakllantirishga katta ahamiyat qaratilayotir va buning uchun kerakli barcha shart-sharoitlar yaratilmoqda.

SamDCHTI ham ana shunday yuksak maqsadlarni o‘z oldiga qo‘ygan mamlakatimizdagi yetuk mutaxassislar tayyorlaydigan ilm maskanlaridan biridir. Ayni paytda bu yerda 2400 ga yaqin yoshlar to‘qqiz yo‘nalishda tahsil olishmoqda. Ular ingliz, nemis, fransuz, italyan, ispan, yapon, koreys, xitoy, arab tili kabi chet tillarini qunt bilan o‘rganishmoqda.


Бугунги кун ёшлари нима билан банд?

Блог им. akadkham
Истиқлол нафақат улкан ютуқлар манбаи, балки муқаддас заминимизда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг ор-номуси, ифтихорига айланди. Аждодларимиздан мерос бўлиб қолган умрбоқий анъаналар, урф-одатлар, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида камол топаётган ёшлар-юртимиз келажагидир. Улар халқимиз давомчилари, юртимиз қаноти. Бу ёшлар Ватан истиқлоли ва истиқболидан баҳраманд бўлиб, мана шу мўътабар замин фаровонлиги учун жонини тиккан йигит-қизлардир. Энг муҳими, ёшларимизнинг эртанги кунидан кўнгли тўқ, шашти баланд. Уларнинг қонида шиддат ва шижоат жўш уради. Мана шундай ёшлар нафақат юрт ишончи, балки бугуни ва эртанги кун равнақини белгилаб берувчи кучдир. Мамлакатимизда ёшларнинг баркамол ва етук инсон бўлиб етишишига эътибор қаратилмоқда. Зеро, ҳар томонлама етук инсон-мамлакат таянчидир.

Шу юртда яшашнинг ўзи бахт

Блог им. akadkham
Самарқанднинг ўзига хос таърифу тавсифлари қаторида “Сайёҳлар шаҳри” деган  калом ҳам унга муносиб. Гўзал ва бетакрор шаҳримиз йилнинг барча фаслида хорижлик меҳмонлар-у сайёҳлар билан гавжум бўлади. Шу кунларда ҳам тарихий обидалар, шунингдек, юртимиздаги қурилиш ишларини ҳайрат ва ҳавас билан томоша қилаётган, юртдошларимиз билан самимий суҳбат қураётган чет элликларни кўплаб учратиш мумкин. Биз ҳам уларнинг айримлари дил изҳорларига қулоқ тутиб фикрларини қоғозга туширдик.
Марко Бифф (Италия):
— Тахминан ўн йил олдин Ўзбекистонга келган эдим. Ўн йил ичида Ўзбкистоннинг олдинги ҳолати ўзгариб кетибди. Қашқадарё ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат қилдим. Янги кўчалар ва замонавий иншоотлар қурилибди. Ўзбекистоннинг бугунги кўриниши мени лол қолдирди. Ростини айтсам, мамлакатингизда олиб борилаётган бир қатор қурилиш ишлари менда қизиқиш уйғотди.
Ана Кастро (Испания):
— Мен Самарқандда ишлайдиган амакимнинг таклифи билан бу ерга ташриф буюрдим. Биринчи марта бундай ажойиб шаҳарни кўришим. Амир Темур ҳақида тарихий китоблар ва тарихий филмлар орқали маълумотга эга эдим. Тошкетдаги Амир Темур музейи ва Самарқанддаги Амир Темур мақбарасига борганимда у ҳақда янада кўпроқ маълумотга эга бўлдим. Айниқса, Соҳибқироннинг қурдирган иншоотлари кишининг ҳайратини оширади.   Бу шаҳарнинг ҳавоси менга жуда ёқди. Ўзим шифокор бўлганим сабабли, бу ўлканинг иқлими, муҳитига эътибор бердим. Оилавий сайр қилишга чиққан шу ерлик одамларнинг бир-бирга бўлган муносабати менда ҳавас ҳиссини уйғотди. Агар шу ерда яшашни талиф қилганларида, албатта оила аъзоларим билан яшаган бўлардим.      
Жеймс Канаван ( Ирландия):
— Ўзбек халқи жуда ҳам меҳмондўст халқ. Саёҳатим давомида Бухорода Акбар исмли киши бизни меҳмонга таклиф қилди. Уларнинг хонадонида қандайдир бир илиқлик бор. Буни нима деб аташни ҳам билмайман. Яна менга энг ёққан таоми гўжа бўлди. Ҳатто рецептини ҳам ёзиб олдим. Албатта ватанимга қайтганимдан сўнг оила аъзоларимга тайёрлаб бераман. Ҳар бир халқнинг ўзига яраша урф-одатлари бўлади. Анъналар ўша давлатнинг миллий қадриятларини акс эттиради. Ўбек халқининг тўйида иштирок этганимда, бу халқнинг миллий қадриятлари билан ҳам яқиндан танишдим.
Каролина Нодер (Бразилия):
— Ўзбекистонни «Шарқ тароналари” орқали танийман. Бу юртнинг таърифини эшитганимдан буён келишни орзу қилардим. Ўзим санъаткор бўлганим сабабли ўзбек классик мусиқаси ва рақси мени қизиқтирди. Санъаткорларнинг мохирона куйлаши тахсинга сазовор. Айниқса, Тошкентда хонандалар билан учрашув чоғида уларнинг қўшиқларини  тинглаб баҳра олдим. Энди ижодимда ўзбек қўшиқларига ўхшаш бир қўшиқ яратишга ҳаракат қилиб кўрмоқчиман.
Сами Билл (Франция) :
— Мен архитекторман. Даставвал Хива, сўнг Бухоро ва Самарқандга келдим. Хива ҳамда Бухоро шаҳарларидаги қадимий бинолар ҳалигача сақланиб қолгани мени қизиқтирди. Ажабланарлиси, Самарқанддаги минора ва мақбараларнинг деворидаги бўёқлар орадан асрлар ўтган бўлса ҳам рангини йўқотмаган. Обидалар ҳовлисига ётқизилган тошлар ва ғиштлар ҳали ҳам ўз хусусиятини йўқотмаган.  Айнан мана шунинг сабабини билиш мақсадида келган эдим.
Пак Юн Ким (Жанубий Корея):
-  Чонбук университетида дарс бераман. Саёҳат қилиш учун тўрт талаба билан келдик. Ўзбекистонга тўрт йил олдин ташриф буюрган эдим. Тўрт йил давомида кўпгина ишлар амалга оширилибди. Биргина “Афросиёб” тезюрар поедини бунга мисол бўла олади. Олдин келганимизда автобусда Самарқандга келган эдик. Бу эса бироз ноқулайлик туғдирганди. Кечагина Тошкентдан поезд билан етиб келдик. Поездда яратилган шарт-шароитлар тахсинга сазовор. Айниқса, хордиқ олиш учун қўйилган телевизор орқали намойиш этилган ўзбек миллий филми (унинг мазмунини таржимон орқали билиб олдим) менда катта таассурот қолдирди. Сўнг миллий куй-қўшиқлари, шунингдек, ўзбек таомлари  тақдим этилди. Биз бу поездда тез ва қулай етиб келиш билан бирга, хордиқ ҳам олдик. Меҳмонхоналардаги шарт-шароитлар, кўчаларнинг ободлиги ва ўзбек халқининг меҳмондўстлиги барчаси ўзига хос.
 
Малоҳат ҒАФФОРОВА
 Таржимонлик факультети
 3-босқич талабаси

Внедрение информационно-коммуникационных технологий в процессы образования и управления

Блог им. akadkham
В нашей стране особое внимание уделяется развитию компьютеризации, широкому внедрению информационно-коммуникационных технологий, стимулированию обучения молодежи в этой сфере. В соответствии с программами поускорению широкомасштабного внедрения информационно-коммуникационныхтехнологий в высших учебных заведениях, в Самаркандском государственном институте иностранных языков разработан  план  мероприятий,  рассчитанный на  2012-2015 годы по внедрению информационно-коммуникационных технологий в процесс обучения.
В связи с этим проводится масштабная работа по: обеспечению института современным компьютерным оборудованием и техникой, применению в процессе обучения мультимедийных и электронных учебников, цифровых образовательных технологий, созданию информационно-ресурсных центров.
На сегодняшний день общее количество компьютеров в институте достигло 346 штук, большая половина которых подключена к сети интернет и ZiyoNET”. 
Благодаря установлению международных отношений широкого масштаба, Южно-Корейскими партнерами было подарено 10современных компьютеров кафедре “Корейского и китайского языков”. В сотрудничестве с посольством  Китайской Народной Республики в Центр китайского языка и культуры были привезены 2 компьютера, один видеопроектор, принтер «три в одном»  и  один ноутбук.
За прошедшее время были обновлены и модернизированны  компьютеры на кафедрах и в отделах. Полностью были укомплектованы и обновлены современными компьютерами уже существующие  компьютерные классы. Все кафедры и отделы обеспечены новыми принтерами и ксероксами. Центр информационных ресурсов оснащен сервером, тремя современными компьютерами, четырьмя веб-камерами и принтером “три в одном”.
Все лекционные аудитории института оснащены видеопроектором и компьютерами, что непосредственно дает возможность проведения занятий на основе иновационных технологий. Кроме того, имеется две аудитории с электронными досками и три компьютерно-лингафонных класса, для изучения иностранных языков с помощью современных инновационных технологий. Недавно созданный переводческий центр также оборудован современными компьютерами и средствами оргтехники.
Большое значение приобретает подключение профессиональных колледжей, академических лицеев, высших учебных заведений, учреждений культуры к образовательно-информационной сети «ZiyoNET». Это дает возможность межвузовского обмена опытом, внедрения передовых технологий, быть в курсе новостей в сфере образования и науки преподавателям и студентам.
Все компьютеры института соединены в локальную сеть, для осуществления быстрого и полного контроля за учебным процессом. «Автоматизированная информационная система», созданная для наиболее быстрого и эффективного исполнения приказов руководства и повышения качества образования, включает в себя все отделы, кафедры, центры, факультеты.
Преподаватели и сотрудники института посещают компьютерные курсы по использованию сети интернет, чтобы повысить качество преподавания и использования всемирной глобальной сети.
В целях обеспечения исполнения Приказа министерства высшего и среднего специального образования “Об обогащении сети “ZiyoNET” информационно-образовательными ресурсами”, врамках программы “Годакрепкой семьи” в Самаркандском государственном институте иностранных языков осуществляется работа по размещению электронно-образовательных ресурсов для более полного и углубленного изучения языков.
На сегодняшний день,на образовательном портале «ZiyoNET»,размещено более 270 электронных информационно-образовательных ресурсов, созданных профессорско-преподавательским составом института.В целях ускорения широкомасштабного внедрения  информационно-коммуникационных средств в учебный процесс, создания информационно-учебных ресурсов и пополнения информации в сети “ZiyoNET”, был разработан перспективный план о размещении и внедрении инновационных ресурсов.
На первом этаже главного корпуса института начал свою  работу Интернет–центр для студентов и профессорско-преподавательского состава,  оснащенный компьютерами с постоянным доступом в интернет, телевизором и мягкой мебелью.
Опыт передовых стран мира показывает, что в современном мире подготовка специалистов и повышение квалификации преподавателей, владеющих современными технологиями и осведомленными новостями в своих отраслях, практически невозможно без повсеместного использования информационно-коммуникационных технологий (ИКТ). Поэтому нашим институтом уделяется огромное внимание подготовке высококвалифицированных специалистов, в полной мере владеющих навыками использования инновационных технологий, что обусловлено повышением требований студентов, молодых ученых, педагогических сотрудников к быстрому обмену информацией и мобильностью образа жизни сегодняшней молодежи.